Украина Қуролли Кучлари Херсон вилоятида қарши ҳужумни давом эттирмоқда, рус босқинчилари Берислав туманида - Каховская ГЭСи тўғонининг четида ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо бундай уринишлар душманга шахсий таркибни йўқотиш борасида қимматга тушмоқда.
Бу ҳақида Херсон вилоят кенгаши депутати Сергей Хлань «Апостроф ТВ» эфирида айтиб ўтди.
Херсон вилоятида украиналик ҳимоячилар ва шахсий таркибдаги катта йўқотишларга қарамай, Берислав шаҳрини сақлаб қолишга интилаётган рус босқинчилари ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.
"Мураккаб жанглар давом этмоқда, босқинчи Берислав туманида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда, бу улар учун жуда муҳим, чунки шаҳар Каховская ГЭСининг тўғонига яқинл, ГЭСнинг ўзида Берислав орқасида Казацкое ва Веселое қишлоқлари жойлашган бўлса, ишғолчи учун шаҳарни сақлаб қолиш муҳим ва у ерда захираларни тўпламоқда, ҳозир Берислав остида жанг кетмоқда ", деди Хлань.
Шаъсий таркибнинг катта йўқотишлари натижасида рус босқинчилари Берислав, Каховская ва Новокаховская касалхоналарини ярадорларини қабул қилиш пукнтига айлантирдилар ва у ердан барча тинч аҳолини чиқариб юбордилар. Херсонда ҳам вазият худди шундай: тинч фуқаро беморлар жарроҳлик бўлимидан чиқарилди. Душман деярли барча касалхоналарни босқинчилар учун госпиталларга айлантирди.
"Касал диктаторнинг Днепрнинг ўнг қирғоғида нима қилиб бўлса ҳам қолиш ҳақидаги буйруғи бажарилмоқда, аммо Украина Қуролли Кучлари ҳар қандай қаршиликка қарамай, Херсон вилоятини озод қилмоқда", деб тушунтирди депутат.
Ушбу буйруқ муносабати билан, душман Қримдан ва Днепрнинг чап қирғоғидаги чекка жойлардан техникаларни ўнг қирғоққа яқинроқ тортиб олмоқда, шунингдек, 60-йилларнинг эски услубдаги каскаларини кийиб олган янги сафарбар қилинган руслар ҳам пайдо бўлди.
Шу билан бирга, Украина мудофаа кучлари Украина ҳудудларини душмандан озод етишда давом этмоқда: ўтган ҳафтада 29 аҳоли пункти ва 1170 кв.км майдо озод қилинди.
«Украина Қуролли Кучлари қарғани Осокоровкадан Днепрнинг қуйи оқимидаги Дудчангача залқага олишди, Високопольедан Большая Александровка ва Малая Александровка орқали Давидов Фордга ўтишди, яъни Днепр ва Ингулец дарёлари бўйлаб ҳалқа ҳосил бўлди. Унда барча рус ҳарбийлари тозаланди», - дея хулоса қилди Сергей Хлань.
Украина Қуролли Кучларининг Херсонга ҳужуми: руслар Берислав туманида катта йўқотишларга дуч келишди
Украина армияси стратегик аҳоли пунктига ҳужум қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди