Таиландда собиқ полициячи болалар боғчасига қурол ва пичоқ билан бостириб кириб, камида 36 кишини, жумладан 22 болани ўлдирди, деб хабар берди маҳаллий полиция 6 октябрь, пайшанба куни. Фожиа Бангкок шимоли-шарқидаги Нонгбуалампху провинциясида юз берди. Ҳужумчи ўз йўлига тўсқинлик қилган ҳар қандай одамни отиб ўлдирди ва ҳужум вақтида уйқу учун ажратилган вақтда бўлган болаларни пичоқ билан ўлдирди. Ўлдирилганлар орасида ҳомиладор тарбиячи ҳам бор.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи аввал ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган, аммо гиёҳванд моддалар туфайли ишдан бўшатилган. Тинтув вақтида унинг ёнидан метамфетамин таблеткалари топилган. Ҳужумдан бир неча соат олдин собиқ полициячи судда бўлиб, у ерда унинг иши кўриб чиқилган. У боласини олиб кетиш учун боғчага келган, лекин у ерда уни топа олмай, ўқ отишни бошлаган. Уюштирилган қон тўкилишидан сўнг, 34 ёшли ҳужумчи ўз машинасида воқеа жойидан қочиб кетган. Йўлда яна тўрт-беш кишини отиб ўлдирган.
Уйга қайтгач, эиноятчи хотини ва боласини ўлдирган, кейин эса ўз жонига қасд қилган. Таиланд ҳукумати бу воқеадан ҳайратда қолганини айтди. Улар терговни тезлаштириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига Таиланд полицияси бошлиғини юборган.
Таиланднинг собиқ полициячиси болалар боғчасида 36 кишини ўлдирди
Таиландда гиёҳванд моддалар учун суд қилинаётган ҳужумчи пистолет ва пичоқ билан қуролланган ҳолда болалар боғчасига бостириб кирди. Унинг қурбонлари орасида камида 22 нафар бола бор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси