Кремль раҳбари Владимир Путин иттифоқчиларини йўқотишда давом этмоқда. Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо ёки аъзо бўлмаган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз фуқароларига Украинадаги жанговар ҳаракатларни тақиқлаб қўйди, деб ёзади «Главред».
Хусусан, 21 сентябрь куни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ўз фуқароларига хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида маълум қилди. Россияда яшовчи ва ҳар қандай жанговар ҳаракатларда қатнашишга чақириладиган Қирғизистон фуқароларига зудлик билан ўз давлатининг дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия этилади. Урушга борган фуқаролар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш хавфи остида. Мулкни мусодара қилишлари ҳам мумкин.
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси "ватандошларни жиноий жавобгарлик белгиланган хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради". Гап 10 йилгача қамоқ муддати ҳақида кетмоқда.
Қозоғистонда ҳам худди шундай қоидабузарлик 5 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
Кремл КХШТдаги иттифоқчиларини йўқотмоқда: уч давлат ўз фуқароларига Россия томонида жанг қилишни тақиқлади
Уларнинг Россиядаги элчихоналари махсус баёнотлар билан чиқишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси