«Биз ёвузликни ёвузлик деб аташ учун журъатли бўлишимиз керак, Россия бугунги кунда – ёвузлик империяси ва ёлғон империяси. Украинанинг Изюм шаҳрида оммавий қабрлар очилиб турган бир пайтда Европада ҳеч ким тинч ухлаш ҳуқуқига эга эмас».
Матеуш Моравецкийнинг айтишича, Европа замонавий чақириқларга жавоб бериши мумкин бўлиши учун у ўзининг анъанавий қадриятлари учун курашиши ва Россияга қарши туриши керак, маълум қилади «Радио Польша».
«Биз Марказий Европада рус империализми ва унга нисбатан ҳаракатсизлик ва пассивлик қандай таҳдидларга олиб келишидан яхши хабардор эдик. Биз бу нео-империалистик тенденциялар ва Кремл амбицияларининг қайта тикланиши ҳақида огоҳлантирганимизда, бизни жиддий қабул қилишмади, бизга кўпинча истерия овози сифатида муносабатда бўлишди. Аммо бугун биз башоратимиз тўри эканлигини кўряпмиз».
Польша бош вазирининг сўзларига кўра, Ғарбий Европа икки томонлама стереотип тузоғига илиниб қолган – биринчидан, Марказий Европага нисбатан, иккинчидан, Россияга нисбатан.
Матеуш Моравецкининг таъкидлашича, Ғарбий Европада Россияга нисбатан юқори даражада ҳайрат, юқори даражадаги бағрикенглик ва турли хил нео-империя мойилликлари учун кечиримлилик бор еди, улар 24 февралгача ҳам оддий кўз билан кўриниб турарди.
Шу билан бирга, Марказий Европага нисбатан, унинг сўзларига кўра, бу ўзига хос патернализм ва минтақа давлатларининг посткоммунизмдан чиқишга уринишларига танқидий қараш эди.
Консерватив саммитни "Ладислав Ганус ҳамжамияти" академик бирлашмаси ташкил қилади. Братиславадаги учрашув мавзуси замонавий Европа учун энг муҳим муаммолар, жумладан, Украинадаги вазиятдир.
Польша Бош вазири: Россия бугунги кунда – ёвузлик империяси ва ёлғон империяси
19 сентябр куни Словакия пойтахти Братиславада консерваторлар саммитида бўлиб турган Польша бош вазири Матеуш Моравецкий шундай деди:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси