close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европа Иттифоқи Изюмдаги оммавий қабрлардан ҳайратда қолди

Россия Федерацияси ва унинг раҳбарияти жавобгарликка тортилади.

Европа Иттифоқи Россия босқинчи қўшинларининг ваҳшийликларини кескин қоралайди, бунинг далили - Харьков вилоятининг Изюм шаҳрида ўлган тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларнинг оммавий қабрлари топилган.
Бу ҳақида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррелнинг 16 сентябрь куни эълон қилинган баёнотида айтилади.
«Европа Иттифоқи Украина ҳукумати томонидан яқинда рус қўшинлари босқинидан озод қилинган Изюм шаҳрида 440 дан ортиқ жасадлар бўлган оммавий қабрлар топилганидан қаттиқ ҳайратда. Биз бу ваҳшийликларни қаттиқ қоралаймиз», деди у.
Боррелнинг қайд этишича, Россия олиб бораётган уруш бутун Украинада қон ва вайронагарчилик изларини қолдиради. У минглаб тинч аҳолининг ўлими, қийноқлар, таъқиблар, украиналикларнинг Россия ҳарбийлари томонидан жинсий зўравонликлари, ўғирланиши ва фуқароларнинг мажбуран кўчирилиши ҳақида гапирди.
«Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва Женева конвенцияларини мутлақо менсимайдиган Россия қўшинларининг бу ғайриинсоний хатти-ҳаракати зудлик билан тўхтатилиши керак. Россия, унинг сиёсий раҳбарияти ва Украинада давом этаётган халқаро ҳуқуқ ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилишига алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилади. ЕИ бу йўналишдаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилди Боррел.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase