close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пентагон: Украина Херсон йўналишида олға қараб ҳаракат қилмоқда

Шунингдек, Украина қуролли кучлари Харьков вилоятида ҳам ўз муваффақиятларини мустаҳкамламоқда.

Пентагон баҳосига кўра, Украина қуролли кучлари Харьков вилоятидаги ҳудудларни озод қилиш ҳисобига «ютуқларини мустаҳкамламоқда», шунингдек, Херсон йўналишида олға қараб ҳаракатланмоқда.
Бу ҳақида CNN Пентагон матбуот котиби Пэт Райдерга таяниб хабар қилди.
«Шимолда, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, украиналиклар муҳим ҳудудни қайтариб олгандан кейин ўз ютуқларини кучайтирмоқдалар ва руслар орқага чекинганидан кейин мудофаа чизиқларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқдалар», деди у.
Райдер, шунингдек, Украина кучлари Херсон ҳудудида қарши ҳужум билан «олдиндан ўйлаб қўйилган, ҳисоблаб чиқилган ҳаракат»ларни амалга ошираётганини айтди.
«Ҳар доимгидек, биз уларга курашда зарур бўлган ёрдамни кўрсатишга эътибор қаратамиз», - дея қўшимча қилди маърузачи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase