close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Польша Россия Федерациясидан иккинчи Жаҳон уруши пайтида ўғирланган санъат асарларини қайтаришни талаб қилди

Маданий бойликларни талон-тарож қилиш ҳолатлари даъво муддатига эга эмас.

Польша иккинчи жаҳон уруши пайтида СССР томонидан олию чиқиб кетилган санъат асарларини қайтариш учун Россияга еттита янги ариза топширди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни Бош вазир ўринбосари - Польша Маданият ва Миллий мерос вазирлиги раҳбари Пётр Глинский маълум қилди, дейилади вазирлик баёнотида.
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, барча етти санъат асари Москвада Пушкин номидаги тасвирий санъат музейида сақланади.
Унинг сўзларига кўра, халқаро қонунларга мувофиқ, Россия уруш пайтида ўғирланган Польша маданий қадриятларини қайтаришга мажбурдир. Маданий бойликларни талон-тарож қилиш ҳолатлари, - деди Глинский, - нафақат одоб-ахлоқ нуқтаи назардан, балки халқаро ҳуқуқ соҳасида ҳам даъво муддатига эга эмас.
Ҳозирги кунгача, Польша дипломатик каналлар орқали Россия Федерациясига 20 та реституция ҳақида сўровлар жўнатган бўлиб, улар бир неча минг предметни қамраб олади. Глинскийнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ҳали бирон бир аризани кўриб чиқмаган ва Польша "уруш пайтида олиб қўйилган маданий бойликларни излаш ва қайтаришни ҳеч қачон тўхтатмайди".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase