close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина қуролли кучлари Купянск томон ёриб ўтди

Украина қўщинлари Купянск шаҳрига жуда яқин келиб қолди.

Украина қуролли кучларининг Харьков йўналишидаги қарши ҳужумлари шиддат билан ривожланмоқда.
Украина ҳарбийлари босиб олинган Купянск шаҳрига жуда яқинлашди. Шаҳар учун жанг бормоқда. Тармоқда Украина қуролли кучларининг шаҳарга киришда тушган фотосуратлари пайдо бўлди, деб хабар қилади Диалог.UA.
Фотосуратда тўрт нафар ҳарбийнинг Украина байроғи билан "Купянск" стеласи ёнида турганини кўриш мумкин. орқа онда эса шаҳарнинг ўзи кўриниб турибди. Афтидан, украин қўшинлари ушбу муҳим аҳоли пункти учун жангга киришган.
Таъкидлаш жоизки, Украина ҳарбийлари Харьков жанубида 6 сентябрь тонгдан катта қарши ҳужумга киришди. Операция натижалари зўр таассурот қолдирадиган даражада. Улар яшинг тезлигида душман мудофаасини ёриб ўтиб, 50 км дан ортиқ масофага кириб борди.
Қарши ҳужум натижасида йирик шаҳар Балаклея озод қилинди.
Бу йўналишдаги босқинчилар гуруҳи сафларида ваҳима ҳукмрон. Юқори мартабали босқинчилар ва гаулейтерлар деярли Россия Федерацияси билан чегарадош Волчанскга қочиб кетишди. Руслар шаҳарни босиб олинган Харьков вилоятининг "пойтахти" этиб тайинладши.
Бундан ташқари, босқинчилар Купянск ва унга яқин аҳоли пунктларидан тинч аҳолининг Россия ҳудудига оммавий эвакуация қилиниши ҳақида хабар беришмоқда. Эҳтимол, бу мажбурий тартибда амалга оширилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase