close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони суди Маккадаги Масжиди Ҳаром имомини 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хабар қилишича, Ислом динининг энг муқаддас маскани ҳисобланган Макка масжидининг собиқ имом-хатиби Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Апелляция суди жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган суднинг дастлабки қарорини бекор қилди, у Шайх ат-Толибга расмий қамоқ жазоси бериш ўрнига уни оқлади, дея хабар беради "Виждон маҳкумлари" гуруҳи.
Шайх Солиҳ ат-Толиб дастлаб 2018 йилнинг августида ҳибсга олинган эди. 48 ёшли имомнинг ҳибсга олинишига ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган, бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари унинг ҳибсга олиниши у мусулмонларнинг омма олдида зулмга (ёвузликка) қарши чиқиш бурчи ҳақидаги маъруза қилганидан кейин содир бўлганини айтади.
Саудия Арабистони фаоллар, журналистлар ва воизларни мунтазам равишда қамоққа ташлаши билан машҳур.
Хабар қилинишича, 2017 йилдан буён ўнлаб воизлар ҳибсга олинган, жумладан Саудия Арабистони қўшни Қатарни қамал қилганида Форс кўрфази давлатлари ўртасида муросага чақирганлар ҳам.
Қўшнилар ўртасидаги муносабатлар нормаллашганига қарамай, бу имомларнинг аксарияти ҳамон қамоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase