Американинг «Томагавк» қанотли ракеталари бўлган иккита зарбдор атом сув ости кемаси, шунингдек, самолёт ташувчи зарбдор гуруҳи Европа қирғоқларига яқинлашди. "Интерфакс" хабарига кўра, Жоржия сув ости кемаси Буюк Британиядан шимолда, «Флорида» - Грециянинг Крит ороли яқинида жойлашган, "Жорж Буш" атом авиаташувчиси Гибралтар бўғозидан ўтиб, Ўрта ер денгизига кирди.
Самолёт ташувчи кемага «Лейте Галф» ракета крейсери ва тўртта эсминец ҳамроҳлик қилмоқда.
Кемалар «Гарри Трумэн» атом авиаташувчиси бошчилигидаги авиаташувчи зарбдор гуруҳни алмаштиради. Бу кемалар 2021 йил 14 декабрда Ўрта ер денгизига етиб келган ва Адриатика минтақасида Болқон яқинида патруллик қилмоқда. Кемалар Форс кўрфази минтақасига бориши режалаштирилган эди. Бироқ, Украинага бостириб кириш фонида Вашингтон уни Ўрта ер денгизида қолдиришга қарор қилди.
Аввалроқ, Буюк Британиядаги Фэрфорд базасида ядровий қурол олиб юришга қодир тўртта B-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолётлари жойлаштирилганди.
"Бомбардмончиларнинг ротацияли жойлаштирилиши АҚШнинг НАТО иттифоқчилари ва коалициядаги ҳамкорлари олдидаги жамоавий хавфсизлигимиз ва суверенитетимизни сақлаб қолиш мажбуриятини кучайтиради", деб тушунтирди АҚШ ҳаво кучларининг Европадаги расмийлари февраль ойида.
АҚШ Европага иккита атом сув ости кемаси ва иккинчи самолёт ташувчи кемасини жойлаштирди
Самолёт ташувчи кемага «Лейте Галф» ракета крейсери ва тўртта эсминец ҳамроҳлик қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси