Шу ой бошида Байден Хитойнинг илмий-техник саъй-ҳаракатлари билан таққослаганда АҚШни рақобатбардош қилиш саъй-ҳаракатларини кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади.
«АҚШда чиплар ишлаб чиқаришни субсидиялаш ва тадқиқотни молиялаштиришни кенгайтириш орқали қонун автомобиллар ва қуроллардан тортиб кир ювиш машиналари ва видео ўйинларгача бўлган ҳамма нарсага таъсир кўрсатган доимий тақчилликни бартараф этишга қаратилган» - деб ёзади агентлик.
Оқ уйнинг билдиришича, Савдо вазирлиги CHIPS.gov сайтини ишга туширган - маҳкама чиплар ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади.
Байденнинг фармони дастурни амалга оширишга раҳбарлик қилиш учун олтита асосий устуворликни белгилайди ва Миллий иқтисодий кенгаш директори Брайан Диз, Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳамда Фан ва технология бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Алондра Нельсон раислигида 16 аъзодан иборат идоралараро кенгаш тузади.
Кенгаш таркибига, хусусан, мудофаа, молия, меҳнат ва энергетика вазирлари ҳам киради.
Оқ уйнинг таъкидлашича, дастур "солиқ тўловчилар маблағларини ҳимоя қилиш ва оқилона сарфланишини таъминлаш учун аризаларни ҳар томонлама кўриб чиқиш, шунингдек, жавобгарлик талабларига қатъий риоя қилишни ўз ичига олади".
Қарор танқидчилари қонун лойиҳаси илгари АҚШдаги заводларини ёпган микросхема ишлаб чиқарувчи компанияларга совға эканлигини таъкидладилар, аммо Байден аввалроқ "бу қонун лойиҳаси компанияларга тоза чеклар бермаслигини" айтди.
Байден АҚШда чиплар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун 52 миллиард доллар ажратди
АҚШ президенти тегишли фармонни имзолади. АҚШ президенти Джо Байден пайшанба куни тадқиқотлар ва яримўтказгич микросхемалари ишлаб чиқаришга 52,7 миллиард долларлик субсидия тўғрисидаги қонунни амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида Reuters ёзмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси