Германия ЕИ билан биргаликда 80 километргача бўлган масофадаги нишонларни йўқ қила оладиган, юқори аниқликка эга Vulcano снарядлраи харид қилди.
Бу ҳақида Германия федерал ҳукумати хаюар қилди.
Германия Европа Иттифоқи билан биргаликда Украина ҳарбийлари учун 225 дона Vulcano ракеталарини сотиб олди. Бундай юқори аниқликдаги артиллерия снарядлари Украинанинг 155 мм калибрли қуролларини кучайтиришга қодир.
Vulcano Ballistic Extended Range (BER) - йўналтирувчи модулсиз ракета. У 52 калибрли тўплардан ўқ отишда 50 км масофадаги нишонларга зарба беради.
Vulcano GLR ўқ-дориларнинг такомиллаштирилган версиясидир. Уриш аниқлигига INS/GPS нишон тизими ва ярим фаол лазерли йўналтириш тизими туфайли эришилади. У охирги босқичда ишлайди ва ҳаракатланувчи нишонларни уриш учун қўшимча имконият беради. Масалан, ушбу ракетани ишлатганда, Caesar артиллерияси, Krab ёки PzH 2000 орқали 70-80 километргача бўлган масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин.
Украина қандай турдаги Vulcano олиши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Украина Германиядан юқори аниқликка эга Vulcano снарядлари олади
Бу снарядлар 80 километргача бўлган масофадаги нишонларни йўқ қилиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди