close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг золим ҳарбийлари беш фаластинлик болани ўлдирганини тан олди

Исроил ҳарбийлари яқинда қамал остидаги Ғазо секторини бомбардимон қилишнинг сўнгги кунида ҳалок бўлган беш фаластинлик боланинг ўлими учун Исроил масъул эканини тасдиқлади.

Мудофаа вазирлигининг бир неча расмийси Исроилнинг "Гаарец" газетасига 7 август куни Фаллужадаги қабристонга уюштирилган ҳужум юзасидан армия томонидан олиб борилган терговда Исроил айбдор деб топилганини айтди.
Исроил армияси аввалроқ ўлимларда "Исломий жиҳод"ни айблаган эди. Гўёки улар Исроилга етиб бормасдан Ғазога қулаган ракета қурбони бўлишган.
Амакиваччалар Жамил Нижм (4), Жамил Иҳаб Нижм (13), Ҳамед Ҳайдар Ҳамед Нижм (16) ва Муҳаммад Салоҳ Нижм (16) Ғазо секторининг шимолий қисмидаги қабристонда боболарининг қабри ёнида ўтирганларида ўлдирилган.
Йигитларнинг дўсти Назми Файез Абдултҳади Абукарш (16) ҳам ҳалок бўлди.
Гувоҳ Муҳаммад Самининг журналистларга айтишича, болалар қабристонга тез-тез ташриф буюришарди.
"Мен болалар озиқ-овқат дўконида нимадир сотиб олиб, қабр ёнига ўтириш учун ўтишганини кўрдим", деди Сами.
"Улар ҳар куни бу ерга келишарди. Ҳар куни. Бу хавфсиз ҳудуд бўлиб, улар бу ерда бўлишга ўрганиб қолишганди".
Уч кун давомида Исроил кучлари Ғазода бир қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди, натижада 49 киши, жумладан, 17 бола ҳалок бўлди, камида 360 киши жароҳатланди.
Ўтган ҳафта фаластинлик ва исроиллик журналистлар ишлайдиган +972 Magazine нотижорат журналининг хабар беришича, собиқ исроиллик аскарлар Исроил армияси агар уларнинг сони етарлича кам деб ҳисобланса, тинч аҳоли ҳалок бўлишини билиб, Ғазога зарба беришга рухсат бераётганини фош қилган.
Яқинда Ғазонинг бомбардимон қилиниши билан боғлиқ ҳолда, Исроилнинг Ynet ахборот сайти армия расмийларидан иқтибос келтирган ҳолда, "жангчи бўлмаганлар" ва ўлдирилган жангчилар ўртасидаги нисбат "ҳар қандай операциянинг энг яхшиси" эканлигини айтди.
Бошқача айтганда, Исроил ҳарбийлари фаластинлик болаларни ўлдиришини олдиндан билади, асосийси, ҳалок бўлганлар сони маълум чегарага тўғри келса бўлгани.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase