Россия қўшинлари, турли манбаларга кўра, Украинага кенг кўламли бостириб киришда қатнашган кучларнинг учдан бир қисмини йўқотган. Бу ҳақида Украина мудофаа вазири Алексей Резников "Америка Овози" радиосига берган интервьюсида гапирди.
"Бугунги кунда турли манбаларга кўра, улар ҳужумда иштирок этган жанговар салоҳиятининг камида учдан бир қисмини йўқотган. Биз аниқ биламизки, улар десантчилар, денгиз пиёдалари, махсус кучлар, офицерлар, сержантлар элита корпусининг 30 фоизини йўқотди", — деди вазир.
Резниковнинг сўзларига кўра, у ўлган босқинчиларнинг ҳужжатларини кўрган, улар ўртача 35 ёшда бўлган.
"Бу уларни тайёрлашга 15 йил сарфланганини англатади. Украина Қуролли Кучларини уриб туширган Россия самолётлари, вертолётлари сони улар турли даражадаги мингга яқин учувчиларни - ҳам жанговар самолётлар, ҳам вертолёт учувчиларини йўқотганлигини англатади. Ва бу шуни англатадики, тунда, маневрлар билан уча оладиган ва ҳоказоларда учувчи элита йўқотилган. Шунинг учун бу ресурс ҳам тугайди. Бу эса, уларнинг маълум бир тикланишга муҳтож бўлишини англатади ", деди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Украинада Россиянинг десанттчилар, денгиз пиёдалари ва махсус кучлари элита корпусининг 30 фоизи қириб ташланди
Мингга яқин россиялик учувчи ҳам қириб ташланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси