Илм йўлига энди қадам қўйган қозоқ болаларига рус тилидан ортиқча юк бўлмайди.
Қозоғистонда 2022-23 ўқув йилидаги ўқув жараёнига тузатишлар киритилди. Баъзи фанларни ўрганиш "кейинга қолдирилди". Биринчи синф ўқувчиларининг омади келди.
Тафсилотларни республика таълим вазири Асхат Аймагамбетов маълум қилди. Рус ва инглиз тиллари ўқишнинг биринчи йилидаги мактаб ўқув дастуридан олиб ташланди, деб ёзади zakon.kz.
Янгилик фақат таълим қозоқ тилида олиб бориладиган синфлар ва мактабларга тегишли (мамлакатдаги бундай мактаблар аксариятни ташкил қилади – 75%). "Бола аввало бир тилда ёзиш ва ўқишни ўрганиши керак", деб тушунтирди вазир.
Айтганча, Украина русларнинг ёш авлодга таъсиридан бутунлай халос бўлмоқда. Украина мактаблари янги ўқув йилига рус тили ва рус адабиётини ўргатмасдан киради.
Украина Таълим ва фан вазирлиги россиялик ва беларуслик муаллифларнинг асарлари хорижий адабиёт бўйича мактаб ўқув дастуридан олиб ташланганини маълум қилди. Рус тилида ёзган, лекин Украина билан чамбарчас боғлиқ бўлган муаллифлар бундан мустасно (Гоголь, Булгаков).
Тарих курсига "рашизм" атамаси киритилди. Қозоғистонга Z свастикаси билан келган россияликларга "Бу ердан кет!"деган ҳайқириқ билан ташланишганини эслатиб ўтамиз. Аввалроқ Ригада рус тилида овқат буюртма қилиш жанжалга айланган. «Сиз русларни ёқтирмайсиз, шундайми?» - унга хизмат кўрсатиш рад этилганидан кейин тажовузкор мамлакат фуқароси қаттиқ ғазабланганди.
Қозоғистонда биринчи синф ўқувчилари учун мактаб ўқув дастуридан рус тили олиб ташланди
Қозоғистондаги мактабларнинг 75 фоизи учун янги ўқув йилида биринчи синф ўқувчиларининг рус тилини ўрганиши бекор қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар