close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Санкциялар Россиянинг "нефт қорнини" тешди - "кема" кунига 1,428 млн тонна йўқотиб, чўкмоқда.

Россия нефт қазиб олишни кунига бир млн тоннадан кўпроққа қисқартирди, санкциялар туфайли тўпланган хомашёни сотиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари Россиянинг "нефт қорнини" тешди – босқинчи давлатнинг "нефт кемаси" аллақачон чўкмоқда. Босқинчи давлат компанияларидан қайси бири биринчи бўлиб чўкиши маълум бўлди. Шундай қилиб, июл ойига нисбатан Россия Федерациясида нефть қазиб олиш 3 фоизга камайди, бу 1,428 млн тоннани ташкил этади.
"Украинский Диалог" маълумотларига кўра, нефт ва конденсат қазиб олиш биринчи ўринда "Нефтис" ва Иркутск нефть компаниясида камайди. Шунингдек, "Газпром нефт"да "қора олтин" ишлаб чиқариш 3 фоизга камайди, бу 24 соат ичида 108 минг тоннани ташкил этди.
Кўрсаткичларнинг пасайиши Россия компанияларида аллақачон ишлаб чиқарилган нефтнинг ортиқча эканлиги ва уни сота олмаслигидан далолат беради. Ғарб мижозлари уни сотиб олишни хоҳламай, Осиёга қараб юзланишга эса ҳамма ҳам улгурмаган.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Россия ўз нефтини ал-Ҳамра ва Рас-Шуҳейра терминалларида Миср нефти билан аралаштириб, хомашёсини бировникидек сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ, 22 июл куни ЕИ россиялик нефт танкерларини суғурталашни тақиқлаши ва Россия нефтига маргинал нархлар жорий этиши хабар қилинганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase