Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда маълум қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Ташриф дастурига мувофиқ Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Алоҳида эътибор «яшил иқтисодиёт», юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари, нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Шу билан бирга, президент Маккайи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади.
«Шуни айтиб ўтиш керак – ушбу ташриф охирги 30 йилда Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига биринчи ташрифи бўлади» - деди Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилади
Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Президент Шавкат Мирзиёев икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси