Аз-Завоҳирий бир ҳафта муқаддам Кобулдаги бошпанасининг балконида туриб, учувчисиз учиш аппаратидан отилган ракета билан ўлдирилган, бу Усама бин Лодин ўн йил аввал отиб ўлдирилганидан бери ал-Қоидага берилган энг катта зарбадир.
Толибон ахборот вазири Забиулла Мужоҳид, маҳаллий радио Озодийнинг хабар беришича, қотиллик содир бўлган жойда бошланган тергов натижасида зарба жойида жасад бўлмаган деган хулосага келди.
"Ҳамма нарса вайрон бўлган, лекин биз у ерда жасадни топмадик", деди у.
Тергов бошланишидан аввал Толибон аз-Завоҳирийнинг Афғонистонда борлигини рад этганди.
Толибоннинг БМТдаги вакили Соҳаил Шоҳин Доҳадаги офисидан Associated Press га юборган матнли хабарида ҳукумат ва ҳаракат раҳбарияти аз-Завоҳирийнинг Кобулда бўлганидан "ҳеч қачон хабардор эмаслигини" айтди.
Кобулда ал-Завоҳирийнинг ўлими унинг Қўшма Штатларни 2020 йилги келишувнинг бир қисми сифатида улар бошқа жангари гуруҳларга бошпана бермасликларига ишонтириб айтган Толибондан хавфсиз бошпана олганми ёки йўқлиги ҳақидаги саволларни туғдирди. Бироқ, энди яна бир савол туғилади - аз-Завоҳирий умуман ўлдирилганми ўзи?
Толиблар Айман аз-Завоҳирийнинг жасадини топа олмади
Толибон америкаликлар томонидан ўлдирилган "ал-Қоида" етакчиси Айман аз-Завоҳирийнинг жасадини топа олмаганини айтди. Унинг ўлдирилишидан кейин олиб борилган тергов ҳеч қандай ёрдам бермади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси