close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Украина орқали нефт транзитини тўхтатди

Беларусь орқали транзит давом этмоқда.

Россия "Дружба" қувурининг жанубий қисми орқали нефт экспортини тўхтатди, деб хабар қилди сешанба куни Reuters агентлиги масаладан хабардор икки кишига таяниб. Бу тармоқ орқали Венгрия, Словакия ва Чехия нефт олади.
Уларнинг таъкидлашича, юк ишларнинг тўхтатилиши гўёки транзит учун тўлов муаммоси билан боғлиқ.
Россия тарғиботчи оммавий ахборот воситалари Транснефт вакилига таяниб, Беларус орқали нефть қувурининг шимолий қисми бўйлаб Польша ва Германия йўналиши бўйича транзит давом этаётганини ёзмоқда.
"Украина ҳудуди орқали транзит учун тўловни амалга ошираётганда, маблағлар "Транснефт" ЁАЖ ҳисобига қайтарилди. Тўловларга хизмат кўрсатувчи "Газпромбанк" бизга ЕИ қоидалари, яъни санкцияларнинг еттинчи тўплами киритилганлиги сабабли тўлов қайтарилганлиги ҳақида хабар берди. Биз Россия Энергетика вазирлигига, шунингдек, ушбу уч давлат йўналиши бўйича ресурслар етказиб берувчи россиялик юк жўнатувчиларга ва "Укртранснафта"га пул ўтмаётгани ва тўловни амалга ошириб бўлмаслиги ҳақида маълум қилдик", — деди Россия компанияси вакили.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase