close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиянинг руҳий ҳолатига кучли зарба берилди

Новофедоровкадаги база ишғол қилиб бўлмайдиган деб ҳисобланган (пашша ҳам учиб ўтолмайди, дейилган).

Муҳим оқибатлар (соф ҳарбий оқибатлардан ташқари).
1) Украина Қримдаги стратегик аэродромга жиддий зарба берди. Энди "эскалациядан" қўрқиб, Украинага узоқ масофага учувчи қуролларни бермасликнинг маъноси йўқ. Бундай кескинлашув аллақачон содир бўлган ва энди Ғарб учун янги шароитларда Украинанинг мудофаа қобилиятини сақлаб қолиш муҳим.
2) Ғарб халқлари ва ҳукуматлари Украинага киритган сармоялари ўз самарасини бераётганини кўришди: Украина Қуролли Кучлари янада қудратли ва самарали бўлиб бормоқда. Улар фронт ортидаги узоқ чизиқларга жуда оғриқли зарбалар беришга қодир. Украина шунчаки жанг қилмаяпти, у аллақачон ҳужумкор операцияларни амалга оширмоқда.
3) РФ Қуролли Кучларининг маънавияти ва ғалабага бўлган ишончига даҳшатли зарба берилди. Зарба бутунлай дахлсиз, етиб бўлмайдиган ва мутлақо хавфсиз деб ҳисобланган базада амалга оширилди. Маълум бўлишича – бундай эмас экан. Бу шунга ўхшаш базаларни (улар эуда кўп) ноаниқ ҳолатда қўяди: улар ҳозир қандай бўлиши керак? Ёпилсинми? Периметри бўйлаб ҳаво-мудофаа тизими жойлаштириш керакми? Диверсантлар қидирилсинми?
«Ватник» телеграм-каналлари гўёки оғзига талқн солиб олгандай жим. Фақат "ўз-ўзидан портловчи ўқ-дорилар" ҳақидаги эртаклар учун Гиркин ғазаб билан Симонянга «сакради».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase