close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

NYT: Қримга зарбани Украина қуроллари амалга оширган бўлиши мумкин

9 август куни Қримдаги Новофедоровка аэродромига уюштирилган ҳужум Украина қуроллари бтлан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Бу ҳақида The New York Times хабар бермоқда.
Вазиятдан хабардор украиналик юқори мартабали ҳарбий офицер ҳужум ортида Украина кучлари турганини айтди.
Расмий ҳужумда қандай қурол қўлланганини ошкор қилмаган ва фақат "Украинада ишлаб чиқарилган қурилма ишлатилгани"ни таъкидлаган.
Қўшимча қиламизки, Украинанинг Сакский туманига етиб бориши мумкин бўлган ягона қуроли бу "Гром" оператив-тактик ракета комплексидир.

ОТРК «Гром»

Қурол 50 дан 280 км гача бўлган масофада ёдғиз ҳолдаги ва гуруҳли стационар нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Бунда отиш масофасини 450-500 км га ошириш мумкин.
Бир босқичли баллистик ракетанинг жанговар каллаги 480 кг оғирликда ишлаб чиқилган. Жанговар қисм моноблок ёки кассетали схема бўйича амалга оширилиши мумкин. Моноблок схемаси юқори осколкали-фугасли ёки кириб борадиган осколкали-фугасли ампуладан фойдаланади.
Эътибор беринг, Херсон ва Николаев вилоятларидаги фронт чизиғидан Новофедоровкагача - тахминан 200 км.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase