close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВЦИОМ: россияликларнинг 35 фоизи Қуёшнинг Ер атрофида айланишига ишонишади

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳар учинчи россиялик Қуёш Ер атрофида айланишига ишончи комил. Сўровда 18 ёшдан ошган 1600 киши иштирок этди.

Социологлар таъкидлаганидек, 15 йил ичида бу кўрсаткич 7 фоизга ошган. Тўғри жавоб – Ер Қуёш атрофида айланади – респондентларнинг 61 фоизи томонидан берилган. Шу билан бирга, респондентларнинг қарийб 12 фоизи Ер Қуёш атрофида бир ой ичида айланиб чиқади, деган фикрга қўшилишди (2007 йил - 14 фоиз; 2011 йил - 20 фоиз).
Социологлар, шунингдек, илмий саводхонлиги юқори бўлган гуруҳда ёшлар устунлик қилади – 61%, шулардан 49% интернетдан фаол фойдаланади, бу гуруҳнинг 45% олий маълумотли деган хулосага келди. Буларнинг яримдан кўпи - 51% - Москва ёки Санкт-Петербургда, шунингдек, Шимолий-Ғарбий Федерал округида яшайди.
Илмий саводхонлиги паст бўлган россияликлар асосан катта ёшдаги гуруҳга тегишли. Хусусан, 60 ёшдан ошган гуруҳда 33% иккитадан кўп бўлмаган тўғри жавоб берди. Улар телевизорни фаол томоша қилишади - 43% ва кўпинча қишлоқда яшайдилар - 32%.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase