close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Араб Лигаси Тайванга қарши Хитойни қўллаб-қувватлайди

Сешанба куни АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайванга келганида Араб Лигаси Хитойни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

 

Пелосининг ташрифи Пекин ва Вашингтон ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда дунёни ларзага солди.
Бош котиб Ҳуссам Закининг сўзларига кўра, лиганинг позицияси "Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга ҳамда ягона Хитой тамойилига қатъий амал қилишга асосланган".
Хитойнинг Мисрдаги ва Араб Лигасидаги элчиси Ляо Лицян билан телефон суҳбатида Заки Араб Лигаси "Тайван инқирозида тез ўтишга умид қилишини" айтди.
Ляо Закига Пекиннинг Тайвандаги сўнгги воқеалар бўйича позицияси ҳақида маълумот бериб, "Ягона Хитой тамойилига амал қилиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли резолюцияларига зид бўлган, минтақада тинчлик ва барқарорликка мос келмайдиган ҳаракатлардан қочиш муҳимлигини" таъкидлади.
2011 йилда демократия тарафдори норозилик намойишлари зўравонлик билан бостирилиши ортидан 22 аъзолик Лигасидан чиқариб юборилган Ассад Сурияси ҳам Пелосининг Тайванга ташрифини қоралади.
Дамашқ буни "халқаро қонунларга бўйсунмайдиган ҳамда Хитой Халқ Республикаси суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмайдиган душманона ҳаракат" деб атади, дея хабар беради SANA давлат ахборот агентлиги.
Эрон ҳам ташрифни қоралади ва ХХРни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, араб давлатлари Пекиннинг озчиликдаги мусулмон уйғурларга нисбатан таъқиби ҳақида асосан сукут сақлаган ва баъзи ҳолларда ўзлари уйғурларни ҳибсга олиш, қийноқлар ва қатл қилиш хавф соладиган Хитойга депортация қилишган.
Шуниси эътиборга лойиқки, исломофоб Пекиндан фарқли ўлароқ, Хитой Республикаси (яъни, Тайван) мусулмон дунёси билан муносабатларга жуда ижобий муносабатда. 2018 йилда Малайзияда Тайван Малайзиянинг ўзидан кейин мусулмонлар учун энг қулай давлат деб атади (эҳтимол, Тинч океани-Осиё минтақасидаги мамлакатлар назарда тутилган бўлиши мумкин). Тайван бошиданоқ мусулмон давлатлари билан дўстона алоқалар ўрнатишга интилган, шунинг учун у ўз мусулмонларининг ҳуқуқларига доимо сезгир бўлиб келган. Аммо Араб Лигаси бу давлатлар учун мусулмонларга муносабат умуман роль ўйнамаслигини исботлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase