"Биз рашистларнинг ўқ-дори омборлари ва базалари вайрон қилинди сарлавҳа остидаги рубрикани давом эттирамиз. Кун давомида 7 та ўқ-дорилар омбори ва 2 та базаси қуролсизлантирилди", — деди Братчук.
Ҳаммаси бўлиб қуйидагилар йўқ қилинди:
Донецкда - ўқ-дорилар омбори;
Янги Каховка (Херсон вилояти) - база;
Чернобаевка – аниқлаштириляпти;
Олешковский тумани (Херсон вилояти) - ўқ-дорилар омбори ва базаси;
Токмак (Запорожье вилояти) — ўқ-дорилар омбори;
Херсон вилояти - ўқ-дорилар омбори;
Бериславский тумани (Херсон вилояти) - ўқ-дорилар омбори;
Токаровка (Херсон вилояти) - ўқ-дорилар омбори;
Белозерский тумани (Херсон вилояти) - ўқ-дорилар омбори;
Макеевка (Донецк вилояти) - ўқ-дорилар омбори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина ҳарбий авиацияси Херсон вилоятида россияликларга энг катта зарба берганини маълум қилганди.
Жума куни Украина Қуролли кучлари Россия қўшинларининг иккита базаси ва ўқ-дори сақланадиган еттита омборини йўқ қилди - Братчук.
Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси спикери Сергей Братчукнинг айтишича, кун давомида украиналик ҳимоячилар рус босқинчиларининг 7 та ўқ-дори омбори ва базаларини йўқ қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди