“Кремль умуман Украинани ҳар қандай эҳтимолий бундай неонацизм кайфиятларидан озод қилишга бўлган кайфиятни қўллаб-қувватлайди. Бу зарур. ЛХР ва ДХРдаги одамларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операция давомида қабул қилинаётган чораларни қабул қилмоқ даркор”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ ДХР раҳбари Пушилин 28 июль куни Брестни совет қўшини томонидан озод қилинганига 78 йил тўлганини эслатиб, шаҳарни рус аскарининг жасорати ва қаршилик кўрсатишининг намунаси деб атаганди. Унинг сўзларига кўра, “бугун руслар томонидан асос солинган шаҳарлар: Киев, Чернигов, Полтава, Одесса, Днепропетровск, Харьков, Запорожье, Луцкни яна озод қилиш фурсати етган”.
Россия президенти матбуот котиби ДХР ва ЛХРдаги одамларни ҳимоя қилиш учун чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади
Кремль умуман Украинани неонацизм кайфиятидан халос қилиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. У ДХР раҳбари Денис Пушилиннинг Украинадаги “рус шаҳарларини озод қилиш фурсати етди” деган гапларига шундай муносабат билдирган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди