close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

HIMARS ишлади: Брилевкада Украина қуролли кучлари РФ армиясинининг жонли куч, техника ва снарядлар бўлган эшелонининг кулини кўкка совурди

Украина Қуролли кучларининг Херсон вилоятидаги Брилевкада босқинчилар тўдасига қақшатқич зарбаси тафсилотлари пайдо бўлди.

29 июлга ўтар кечаси Херсоннинг ғарбидаги Брилевка қишлоғида кучли портлашлар момақалдироқ каби янгради. Украина қуролли кучлари Россия армиясининг темир йўл эшелонини HIMARS аниқ зарбаси билан йўқ қилди.
Бу ҳақида Facebook-да Украина ички ишлар вазирлиги раҳбарининг маслаҳатчиси Антон Геращенко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қримдан Херсон вилоятига ўтказилган Россия ҳарбийлари, техникаси ва ўқ-дориларига ортилган 40 дан ортиқ вагон зарба остида қолган.
"Жонли кучлар чўғга айланди, ускуналар металлолом уюмларига айланди ва снарядлар ҳавога кўтарилди", деди Геращенко.
Унинг сўзларига кўра, "икки юзинчи" орасида Украина ҳудудига ҳарбий юкларни ташишни амалга оширган "Россия темир йўллари" ходимлари ҳам бор.
"Бу Россия темир йўллари машинистларининг Украинадаги ўлимининг биринчи ҳолати эмас. Охиргиси ҳам эмас", - деди Геращенко.
У Россия Федерациясига Украина ишғол қилишда ёрдам бераётган темир йўлчилар «потенциал худкуш» эканлигини таъкидлади.
"Ҳарбий техника, шахсий таркиб ва ўқ-дорилар ортилган ҳар бир ешелон космосдан кечаю кундуз реал вақт режимида кузатилади. HIMARS ракеталари ҳаммасини йўқ қилади: аскарлар, офицерлар ва ёлланма аскарларни ҳам, Россия темир йўлларининг техник ходимларини ҳам. Сизнинг яқинларингиз бўлган дизелли локомотивлар ва электровозларнинг ҳайдовчилари тирик қолишини хоҳлайсизми? Унда уларни оёғини ёки қўлини синдириш, касал бўлиб қолишга ишонтиринг, лекин фақат Украинага эшелонлар ҳайдаб бормасин!"- маслаҳат берди Геращенко русларга.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase