close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина Қуролли Кучлари Донбасда қарши ҳужумни бошлади: босқинчилар Славянскдан сиқиб чиқарилмоқда

Украина армияси нафақат Жанубий фронтда, балки Шарқда ҳам муваффақиятларга эришди. Украина Қуролли Кучлари Донбасда қарши ҳужумни бошлади: босқинчилар Славянскдан сиқиб чиқарилмоқда.

Россия армияси Донецк фронтида рўпарадан ҳужумлар уюштираётган бир пайтда Украина Қуролли кучлари минтақа шимолида босқинчиларни сиқиб чиқара бошлади. Руслар ташаббусни бой беришмоқда.
Бу ҳақида YouTube даги "Популярная политика" ресурсига Conflict Intelligence Team (CIT) асосчиси ва ҳарбий жксперт Руслан Левиев гапириб берди.
Украина қуролли кучлари кутилмаганда Славянск йўналишида жадал ҳаракат қила бошлади. Украинанинг афсонавий "Холодный яр" 93-бригадаси русларни фаоллик билан сиқиб чиқармоқда.
"Биз рус қўшинлари Славянск ёки Барвенковога борадиган йўлга ҳужум қилиб, ёриб ўтишини кутгандик. Натижада вазият айнан тескари йўналишда ривожланади. У ерда Украина 93-бригадаси Изюм томон ҳужум олиб боряпти ва аста-секин Россия кучлари назорати остида бўлган ҳудудларни озод қиляпти. Бу биз учун кутилмаган воқеа бўлди, очиғи", - дейди Левиев.
CIT учун яна бир кутилмаган ҳолат Россия Қуролли кучларининг Донецк йўналишидаги ҳужуми бўлди. Олдинги жангларда заифлашган рус армияси ҳужум учун уни кенг кўламли уруш бошланганидан бери кўчириб бўлмаган энг оғир жойни танлади.
"Бу йўналишда илгарилаш биз учун бироз номаъқул туюлади", - дейди Левиев.
Унинг таъкидлашича, рус генераллари амалда ўз қўшинларини "гўшт майдалагич"га ташлаган. Ҳақиқат шундаки, босқинчиларнинг тактикаси бир хил бўлиб қолди: Украина Қуролли кучлари позицияларига қарата оловли артиллерия ўқи, шундан кейин душманни пиёда аскарлари жасадлари билан қоплаш.
"Бу Вердендаги гўшт майдалагич услубидаги жанг. Артиллерия кетма-кет бир неча соат давомида фаол ишлаётганида, кейин пиёда аскарлар позицияга келадиган ҳолдан тойгунча урушишнинг дарслик намунаси. Бундай тактикалар ҳар икки томонда ҳам оммавий талафотларга учрамоқда", - дейди Левиев.
Унинг қайд этишича, ҳозирги пайтда Россия Украина билан урушда шахсий таркиб бўйича жуда катта йўқотишларга учраган. Энг камтарона ҳисоб-китобларга кўра, гап 80 минг ўлик ва ярадор ҳақида кетяпти. Ва бу ЧВК ёлланма аскарлари ва сафарбар қилинган ОРДЛО одамларини ҳисобга олмаган ҳолда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase