close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Сенати Россияни терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлади

АҚШ Сенати Давлат котиби Энтони Джон Блинкенни Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги "сон-саноқсиз бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болалар ўлимига сабаб бўлган воқеалар туфайли Россияни терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олишга чақирган резолюция қабул қилди". Бу ҳақида New York Times хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шунга ўхшаш чоралар Нэнси Пелоси уларни қабул қилишнинг кучли тарафдори бўлиши эҳтимоли бўлган АҚШ Вакиллар палатасида ҳам кўрилган. Бироқ, давлат департаменти охирги сўзга эга бўлади.
Шу билан бирга, Сенат қарорининг қабул қилиниши Россияга террорчи мамлакат мақомини бериш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Конгресс томонидан АҚШ Президенти маъмуриятига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, терроризмнинг давлат ҳомийлари рўйхатига Куба, Шимолий Корея, Эрон ва Сурия киради.
"Россия Федерацияси қуролли кучлари бегуноҳ фуқароларга нисбатан кўплаб қотилликларни содир этган ва ўз ваҳшийликларини бутун Украина бўйлаб оммавий қабрлар ёрдамида яширишга ҳаракат қилган", дейилади Сенат қонун лойиҳасида.
Аслини олганда, бу чора Украина президенти Владимир Зеленский бутун уруш давомида таъкидлаган ҳамма нарсани ўзида акс эттиради: Россия кучлари тинч аҳолига нисбатан зўрлаш, қотиллик ва қийноқларни ўз ичига олган шафқатсиз ҳаракатларни амалга оширди, бу эса терроризмга тенгдир.
Қабул қилинган қарор туфайли урушни тугатиш бўйича бўлажак музокараларда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг таъкидлашича, ижроия ҳокимият органи "Конгресс қонунчиликка киритган мезонларни" қабул қилиши ва уларни "урушни якунлаш бўйича фактлар билан солиштириш"га масъулдир.
Агар Россия терроризм ҳомийси сифатида тан олинса нима бўлишини аввалроқ ёзган эдик.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase