close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

WSJ: Қозоғистон мудофаасини кучайтирмоқда

Россия Украинага кенг кўламли бостириб кирганидан сўнг, Қозоғистон Россиядан узоқлаша бошлади, ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлади ҳамда Хитой ва Туркия билан мудофаа алоқаларини мустаҳкамлади. Бу ҳақида The Wаll Street Journal хабар бермоқда

"Қозоғистон Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига қўшилишга ваъда берди, Россия Федерациясини четлаб ўтувчи йўллар орқали Европага нефт экспортини оширишини айтди, мудофаа бюджетини оширди ва Марказий Осиё давлатини Вашингтон орбитасига яқинлаштириш мақсадида АҚШ делегациясини қабул қилди", деб ёзади WSJ.
Қайд этилишича, Москва ва унинг Марказий Осиёдаги энг йирик иттифоқчиси ўртасидаги масофа ошиб бораётгани Путин учун "кутилмаган синовга айланган".
Нашрнинг таъкидлашича, ҳозир Астана бошқа минтақавий ҳамкорлар билан халқаро алоқаларни фаол мустаҳкамламоқда. Хусусан, апрель ойида Қозоғистонга Хитой мудофаа вазири ташриф буюриб, президент Тўқаев билан учрашди. Хитой томонига кўра, ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилган.
Астана ҳам Туркия билан яқинлашишга интиляпти. Май ойи бошида Тўқаев Анқарага ташриф буюрди, у ерда мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, Қозоғистонда туркиялик дронларни ишлаб чиқариш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қозоғистон раҳбарияти ўзининг мудофаа бюджетини қарийб миллиард долларга оширишни буюрди. Мамлакат расмийлари тушунтирганидек, улар Украинанинг қаттиқ қаршиликларидан сабоқ олдилар ва энди улар гибрид урушда самарали қаршилик кўрсатишга қодир бўлган мобил ва профессионал бўлиши учун ўз армиясини ислоҳ қилиш ниятида.
Қозоғистон "ДХР" ва "ЛХР" деб аталувчи давлатларни квази-давлатлар деб билади.
Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Тимур Сулаймоновнинг айтишича, Қозоғистон Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш воситаси бўлмайди.
Украина президенти Владимир Зеленский Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан суҳбатлашганини, хусусан, Украина ҳудудий яхлитлигини принципиал қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase