close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Оқ уй Байденнинг унда топилган саратон касаллиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Оқ уй вакилининг аниқлик киритишича, Байден атроф-муҳит ифлосланиши таъсири туфайли саратон касаллиги ҳақида гапирганда, у ҳали президент бўлмаганида хавфли ўсмадан даволанганлигини назарда тутган.

Бу ҳақида Твиттерда Оқ уй матбуот котиби Эндрю Бейтс маълум қилди.
"Президент мана шу ҳақида гапирганди", деб ёзади Бейтс The Washington Post муҳаррири Гленн Кесслернинг постига жавобан. Кесслер, ўз навбатида, Байденнинг тиббий маълумотномаси билан танишишни маслаҳат берди, унга кўра у президент бўлишидан олдин терисидан меланома бўлмаган ўсмалар олиб ташланган.
20 июль куни Байден иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган нутқ сўзлади. Президентнинг айтишича, у болалигида яшаган Клеймонт (Дэлавер штати) шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводлари кўп бўлган.
"Шунинг учун менда ва мен бирга ўсган кўплаб одамларда саратон касаллиги пайдо бўган. Шунинг учун Дэлаверда узоқ вақт давомида мамлакатда саратон касаллиги энг юқори бўлган", деди Байден.
NY Post АҚШ президенти бу ҳақида гапирганда ҳозирги замондан фойдаланганига эътибор қаратмоқда. Шунинг учун, Байден саратон касаллиги ҳақида, у ҳозир азоб чекаётгани ҳақида гапираётгандек туюлди.
Байден 79 ёшда. 2021 йилнинг ноябрида президентнинг шахсий шифокори Кевин О'Коннорнинг сўзларига кўра, мунтазам тиббий кўрикдан сўнг давлат раҳбарига "енгил даражадаги оёқнинг периферик сенсор нейропати" ташхиси қўйилган."Бу бош мия ва орқая мия ташқарисида жойлашган ва улардан тананинг бошқа қисмларига маълумот узатадиган нервларнинг шикастланиши туфайли юзага келади, унинг аломатлари заифлик, уйқусизлик ва оғриқ бўлиши мумкин. Байденнинг ўзи текширувдан сўнг ўзини ажойиб ҳис қилаётганини ва "ажойиб ҳолатда эканлиги" ни айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase