close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроиллик журналист Маккага яширинча кириб, жанжал келтириб чиқарди

Исроиллик журналист мусулмон бўлмаганларнинг Маккага киришига қўйилган умумий тақиқни бузди, бу интернетда норозилик уйғотди ҳамда Тель-Авив ва Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги ўсиб бораётган алоқаларни кескинлаштириши мумкин.

Исроилнинг 13 News канали душанба куни журналист Гил Тамари Ислом динининг энг муқаддас қадамжоси бўлган Каъба жойлашган масжид ал-Ҳарам ёнидан ўтиб, Раҳмат тоғига кўтарилгани ҳақида 10 дақиқалик репортажни намойиш қилди.
Маҳаллий йўлбошчи ҳамроҳлик қилган Тамари (уни таниб бўлмаслиги учун унинг юзи хиралаштирилган) иброний тилида камерага гапирганда овозини пасайтирган, баъзан эса исроиллик жканлигини билдириб қўймаслик учун инглиз тилига ўтган.
Бу хабар сенсация деб эълон қилинди ва журналист ҳар йили мусулмонлар ҳаж зиёратини ҳужжатлаштирган биринчи яҳудий исроиллик мухбирга айланди.
Кадрлар интернетда кучли норозиликларга сабаб бўлди, репортаж эфирга узатилгандан сўнг #"Макка масжид ал-Ҳарамда яҳудий" хештеги тарқалди.
Танқидчилар орасида исроилпараст саудиялик фаол Муҳаммад Сауд ҳам бор эди. "Исроилдаги азиз дўстларим, сизнинг журналистингиз исломнинг муқаддас Макка шаҳрига кириб, уялмасдан у ерда видео суратга олди", деди у.
«Ислом динига бунчалик зиён етказганингиз учун уят сизга, 13 News».
Исроил минтақавий ҳамкорлик вазири, мусулмон Исави Фрейж Тамарининг ҳисоботини Исроил-Кўрфаз муносабатларига "зарарли ва аҳмоқона" деб қоралади.
"Ушбу репортажни фақат рейтинг учун эфирга узатиш масъулиятсизлик ва зарарлидир", дея қўшимча қилди у.
Жума куни АҚШ президенти Джо Байденнинг ташрифини ёритиш мақсадида Жиддада бўлган Тамари интернетдаги норозиликдан сўнг узр сўради ва мусулмонларни ранжитиш ниятида эмаслигини айтди.
"Агар кимдир бу видеодан хафа бўлса, мен кечирим сўрайман", деб ёзди у инглиз тилида Твиттерда.
"Ушбу тадбирнинг мақсади Макканинг аҳамияти ва диннинг гўзаллигини намойиш этиш ва шу орқали диний бағрикенглик ва инклюзивликни ошириш эди", дея қўшимча қилди у.
Журналистнинг таъкидлашича, "қизиқиш журналистиканинг ўзаги ва марказида ётади" ва унинг репортажлари одамларга "биринчи марта мусулмон биродарлар ва опа-сингилларимиз ва бутун дунё аҳолиси ва инсоният тарихи учун жуда муҳим бўлган жойни кўришга имкон бериш" истагидан келиб чиққан.
Таъкидлаш жоизки, бу мусулмон бўлмаган шахс Макканинг қалбига қандайдир ҳийла-найранглар билан йўл олиши биринчи ёки иккинчи марта эмас (қоидага кўра, бу одамлар ўзларини мусулмон қилиб кўрсатишган). Бу исроилликлар кечирим сўраши керак бўлган энг ёмон нарсадан узоқдир. Лекин меҳмон бўлиб келган мамлакат тартиб-қоидаларига, жумладан, бу давлатнинг диний асосларига очиқчасига назар-писанд қилмасликни буларнинг барчаси ислом динига "хурмат" туфайли амалга оширилаётганни ишонтириб айтиш ҳам оқламайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase