close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миллий гвардиянинг махсус кучлари Славянск яқинида бир гуруҳ русларни йўқ қилди: босқинчилар ўрмонда қириб ташланди.

Интернетда эълон қилинган видеода ҳалок бўлган рус аскарлари, уларнинг жасадлари ўрмон бўйлаб сочилиб ётгани кўринади.

Миллий гвардия махсус бўлинмаси аскарлари Украина Қуролли кучлари десантчилари кўмагида Славянск (Донецк вилояти) яқинида бир гуруҳ рус ҳарбийларини йўқ қилди. Бу ҳақида Украина Миллий гвардияси матбуот марказига таяниб, ахборот агентликлари хабар бермоқда.
"Россия аскарлари гуруҳи Славянск яқинида Украина Миллий гвардиясининг 81-ҳаво десант бригадаси ва "Omega" ООСН аскарлари томонидан йўқ қилинди", — дейилади видео шарҳида.
Ҳарбий сир сабабли Россия бўлинмасининг тугатилган санаси ошкор этилмаган.
Интернетда эълон қилинган видеода ҳалок бўлган рус аскарлари, уларнинг жасадлари ўрмон бўйлаб сочилиб ётгани кўринади. Шевронларига кўра, босқинчиларнинг қўшинлари ва бўлинмалари турини, шунингдек, ўлганлардан бирининг исмини аниқлаш мумкин.
Шунингдек, фронтнинг Бахмут йўналишида рус аскарлари йўқ қилингани ҳақида маълумот олинди. Кўнгилли Роман Доникга таяниб ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар тасвири "Украина 365" телеграм- каналида эълон қилинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase