close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Хабарингиз бор ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июл кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда islamonline.uz сайти таҳририяти мазкур ғалаба билан Азиза ҳамда унинг устозлари ва ота-онасини муборакбод этади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase