close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистон импортсиз қийналиб ётган Россияни "тугатиш"га ҳозирланмоқда

Қозоғистон ҳукумати Россияга санкция қўйилган товарларни олиб ўтишни тақиқламоқчи.

Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ мисли кўрилмаган халқаро санкциялар туфайли импортнинг қулашидан азият чекаётган Россия санкцияланган товарларни айланма йўллар орқали етказиб беришни ташкил этишга уринишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, Москванинг ЕОИИдаги иттифоқчилари аллақачон оқсоқланаётган Россия иқтисодиётига зарба беришга тайёр.
Қозоғистон Молия вазирлиги синов тариқасидаги буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди, унга кўра Россия Федерациясига айрим турдаги товарлар етказиб беришни тартибга солиш режалаштирилган. Шу тариқа, республика расмийлари Ғарб санкциялари остидаги товарлар тоифалари учун электрон ҳисоб-фактураларни тасдиқламаслик ниятида, айтиб ўтилган тартиботсиз эса бу товарлар Россия билан чегарадан ўта олмайди.
Шу билан бирга, Қозоғистоннинг солиқ ва божхона хизматлари функцияларини бажарувчи давлат даромадлари органлари 24 соат ичида давлат чегараси орқали товарларни олиб ўтишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Ҳозирда буйруқ уларга нисбатан амал қиладиган товарлар рўйхати шакллантирилмоқда. Келажакда у очиқ матбуотда эълон қилинади.
Ҳаво, автомобиль ва денгиз йўллари орқали ташиладиган юклар учун ЭСФ тасдиқланган нусхалари мавжудлиги Давлат даромадлари хизмати томонидан назорат қилинади. Темир йўл орқали етказиб бериладиган юкларга келсак, юкларни назорат қилиш учун жавобгарлик ТОО "КТЖ-ГП" зиммасига юкланади.
Қозоғистонда ишлаб чиқилаётган буйруқ лойиҳасига Кремл аллақачон муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, расмий Нур-Султон ҳали Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга қарор қилмаган.
Аввалроқ Қозоғистон расмийлари республика Россия билан иқтисодий иттифоқ таркибига кираётганига қарамай, Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига риоя қилиш ниятида эканликларини бир неча бор таъкидлаган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase