Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми чоғида тарғиботчи Маргарита Симонян Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевдан ОРДЛО ни тан олиш имкониятлари ва "махсус операция"га муносабати ҳақида савол берди.
Сиёсатчи урушга аниқ баҳо бера олмаслигини айтди. Тўқаевнинг сўзларига кўра, муаммонинг сабаби бир томондан ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш тамойилини, иккинчи томондан эса, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ифодалаган БМТ Низомидаги зиддиятдир.
"Шунинг учун биз Тайванни ҳам, Косовони ҳам, Жанубий Осетияни ҳам тан олмаймиз. Ва, афтидан, худди шу тамойил Луганск ва Донецкдаги квазидавлат тузилмаларига нисбатан қўлланилади", - деди Тўқаев.
Бу жавоб Симонян учун кутилмаган эди ва у дарҳол нима деб жавоб беришни билмай қолди. Тарғиботчи фақат "Ҳаааа?!"деб чўзилди, холос. Путин ҳамкасбининг баёнотига жавоб бермади. Айтганча, Россия Федерацияси президенти ҳам Кремлда гўёки Украинанинг ЕИга аъзолигига эътироз йўқлигини айтди. Москва фақат Киевнинг ҳарбий иттифоқларга қўшилишига қарши.
Тўқаев Путин олдида "Л/ДНР"ни тан олиш ҳақидаги саволга жавоб бериб, Симоняннинг овозини ўчирди
17 июнь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин иштирокидаги Санкт-Петербург форумида Украинадаги урушга қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси