close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Амирлик олимлари қамоқда экан, раввин масжидда ваъз қилди

Абу Даби амирлигининг бош масжидида ғайриоддий воқеа содир бўлди – раввин Аллоҳнинг уйида мўминлар олдида сўзга чиқди.

Раввин Эли Абади БАА яҳудий жамоасининг етакчиларидан биридир. Ўтган жума куни раввин Абади Абу Дабидаги машҳур шайх Зайед масжидига таклиф қилинди ва унга минбардан нутқ сўзлаш имконияти берилди.
Яҳудийлар етакчиси биродарлик ва динлараро тотувлик ҳақида нутқ билан муқаддас жума куни масжидга келган юзлаб одамларга мурожаат қилди, деб хабар беради Middle East 24 сайти.
"Бағрикенглик, тинч-тотув яшаш ва инсоний биродарлик – шунчаки концепция эмас, балки БААдаги одамлар ҳаётда амал қиладиган тамойиллардир", деди раввин Абади.
"Биз бунинг бир қисми эканлигимиздан бахтиёрмиз. Бу минтақанинг келажак авлодларига ва умуман инсониятга одамлар тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаш имкониятига эга бўлишига умид беради"

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase