close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Тузоқдаги ҳамма йўқ қилинди". Северодонецк рус армияси ва қодировчилар учун улкан қабрга айланди - Яковина

Россия диктатори Владимир Путин ташвиқотда муваффақиятга муҳтож эди, шунинг учун у ўз армиясидан Луганск вилоятини эгаллашни талаб қилди. Бироқ Северодонецк Украина ҳарбийлари қўйган тузоқ бўлиб чиқди.

Ўтган ҳафтада Луганск йўналишида нима содир бўлгани ва бу воқеаларга Россияда қандай муносабатда бўлишлари ҳақида халқаро кузатувчи Иван Яковина Радио НВ эфирида ҳикоя қилди.
Россиянинг сиёсий раҳбарияти, чунончи Владимир Путин Луганск вилояти устидан тўлиқ назоратни эълон қилиш учун Лисичанск ва Северодонецкни эгаллаб олишни талаб қилмоқда. Аслида, Лисичанск ва Северодонецк, менинг фикримча, бутун минтақанинг 10% ни ташкил этади, қолган ҳудуд эса босиб олинган.
Путинга ташвиқот муваффақияти керак ва шунинг учун у ўз армиясидан Лисичанск ва Северодонецкни имкон қадар тезроқ қўлга киритишни талаб қилади.
Қуршов ўхшамаганидан Россия ўзининг барча қўшинларини биринчи навбатда Северодонецкка фронтал ҳужумга ўтказди.
Бу ҳужум жуда муваффақиятли бўлди. Бир неча кун олдин Северодонецкнинг 70-80 фоизи қўлга киритилгани, Украина армияси чекинаётгани, Северский Донец дарёси орқали Лисичанскга эвакуация қилинаётгани маълум қилинган эди.
Ўган куни хамма нарса унчалик ёмон эмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлади. Кеча эса у ерда Украина армияси пистирма тайёрлагани маълум бўлди.
Украина қўшинлари Северодонецкни қамал қилишга жуда узоқ вақт тайёргарлик кўришди ва ҳужумчилар қайси йўналишда боришларини тахмин қилишди, улар тайёрланишди - эҳтимол улар миналар қўйишган, балки пистирма ўрнатишган.
Ҳужум қилаётганлар шаҳарга киритилди, кейин бу тузоқ ёпилди ва у ерда ҳаммаси ўлдирилди, қириб ташланди.
Аввалига мен бу ҳикояга ишонмадим, бу ҳақиқат бўлиш учун жуда чиройли янграйди, деб ўйладим. Бироқ, [ФСБ собиқ полковниги, террорчи] Игор Гиркинни (Стрелков) ўқидим ва у Украинанинг Северодонецкдаги қарши ҳужуми ҳақиқатан ҳам муваффақиятли ва ривожланаётганини айтди. У: "Мен муаммолар кўлами ҳақида гапирмоқчи эмасман", деди. Шубҳасиз, кўдам жуда жиддий.
Энди руслар ваҳимажа Северодонецкдан чекинмоқда. Қодировчилар оғир йўқотишларга дучор бўлмоқдалар, чунки уларни биринчи марта қўйиб юборишган... Путин учун Северодонецкни қўлга олиш шу қадар муҳим эдики, у ҳатто ўзи таваккал қилмайдиган, одатда фақат видео суратга оладиган қодировчиларга ҳам жанг қилишига рухсат берди. . Улар у ерда жуда оғир йўқотишларга дуч келишди.
У ерда рус армияси тор-мор бўлди.
Қизиғи шундаки. Гиркин бир кун олдин Северодонецкни тозалаш тугаётганини айтди, аммо ҳозир - "йўқ, йўқ, йўқ". Унинг таъкидлашича, Северодонецкдаги қарши ҳужум (диққат!), Полша ва Америка қўшинлари томонидан уюштирилган. У шундай дейди: "Эфирда - поляк, америкача нутқи". Улар украиналиклар бундай жиддий ҳужум уюштиришига ишона олмайдилар. Улар бунчалик шармадна бўмаслик учун америкаликлар кучли зарба беряпти, деб айтишга қарор қилишди. У ерда шунча кўп америкаликлар қаердан бўлсин? Табиийки, бу украиналиклар.
Бироқ ҳақиқат ҳақиқатдигича қолаверади: шаҳар шароитида Украинанинг Северодонецкдаги қарши ҳужуми жуда муваффақиятли чиқмоқда.
Кейин нима бўлишини билмайман. Ўйлайманки, қайсидир босқичда Северодонецкни ҳали ҳам ташлаб чиқиш керак бўлади, чунки у Северский Донецнинг чап қирғоғида жойлашган, уни ҳимоя қилиш ҳақиқатан ҳам қийин, айниқса кўприклар бузилганда, у ерга қўшимча кучларни юбориш жуда қийин.  Шу сабабли армияни сақлаб қолиш учун уни қолдириш керак, деб ўйлайман.
Аммо Северодонецкдаги гарнизон қодировчилар билан бирга рус қўшинларига ҳам «тутатишга» берганини, чунки улар у ерда мағлуб бўлганини ҳисобга олсак, бу жуда зўр эшитилади. Умид қиламизки, ҳаммаси ҳақиқат.
Северодонецкнинг рус армияси учун улкан оммавий қабрга айланганлиги маълум бир қизиқиш уйғотмаслиги мумкин эмас. Мутлақо ажойиб, қаҳрамонлик ҳикояси.
Бу ерда биз жуда муҳим хусусиятни кўрамиз. Россия Федерациясининг устунлиги артиллерияда йўқолиб бораётган жойда, артиллерия унчалик муҳим бўлмаган жойда (артиллерия шаҳар шароитида камроқ қўлланилади, чунки ўзиникиларни уриб қўйиш мумкин ва рус артиллерияси унчалик аниқ зарба беролмайди), шаҳар шароитида - пулемёт, тўппонча, граната билан жанговар ҳаракатлар олиб бориш қобилияти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бундай шароитда украиналиклар русларга қараганда анча муваффақиятли эканлигини кўрамиз. Руслар чекиниб, тарқаб кетишмоқа.
Бу жуда муҳим, чунки Американинг артиллерия таъминоти билан Россиянинг ундаги устунлиги тез орада барбод бўлади. Менимча, бу бир неча ой давом этади ва кейин жиддий уруш бошланади: аҳоли пунктида аскарга қарши аскар, бу ерда босқинчиларга ҳеч қандай имконият қолмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase