Нинг қўшимча қилишича, уруш минглаб одамларни ҳалок қилди, сон-саноқсиз вайронагарчиликларга олиб келди, миллионлаб одамларни доимий яшаш жойидан кўчирди ва йўл қўйиб бўлмайдиган даражада инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келди.
"Мен яна бир бор зўравонликни зудлик билан тўхтатиш, барча муҳтожларга тўсиқсиз гуманитар йўл очиш, уруш ҳаракатлари бўлаётган ҳудудларда қолган фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш, шунингдек тинч аҳолини шошилинч ҳимоя қилиш ва халқаро меъёрларга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақираман", деди БМТ бош котиби.
Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, бу муаммони ҳал қилиш учун музокаралар ўтказиш лозим. Бош котибнинг сўзларига кўра, томонлар ушбу урушни тугатиш учун виждонан дипломатик ҳаракатларни қанчалик тез бошласалар, Украина ва бутун дунё учун шунчалик яхши бўлади.
Аввалроқ Украина Бирлашган Миллатлар ташкилоти шафелигида Украина маҳсулотларини экспорт қилиш учун хавфсиз савдо йўлларини яратиш бўйича шериклар флоти билан халқаро операция устида ишлаётгани маълум бўлди.
Украина президенти Зеленскийнинг айтишича, рус босқинчилари Украинада ярим миллион тонна донни ўғирлашган ва уни "қора бозор"да сотиш йўлини изламоқда.
"Украинадаги уруш уч ўлчовли глобал инқирозни авж олдирмоқда" —БМТ Бош котиби
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши озиқ-овқат, энергетика ва молиявий соҳаларни қамраб олган глобал инқирозга олиб келди. Шунинг учун энг заиф мамлакатлар ва иқтисодиётлар азоб чекмоқда. Бу ҳақида БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг баёнотида гап боради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси