close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ янги гиперовозли ракетани синовдан ўтказди. У товуш тезлигидан беш баравар тезроқдир

АҚШ сўнгги гиперовозли тезкор реакцияли AGM-183A (ARRW) ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета Калифорниянинг Жанубий қирғоқлари яқинида B-52H Stratofortress бомбардимончисидан учирилган.

Бу ҳақида РБК-Украина АҚШ ҳаво кучларига таяниб хабар бермоқда.
"Самолётдан ажратилгандан сўнг, ARRW блоки кутилган вақт давомида ўт олди ва овоз тезлигидан беш баравар юқори тезликка эришди", дейилади ҳисоботда.
419-эскадрилья командири Майкл Юнгквистнинг сўзларига кўра, гиперовозли ҳаво ракеталари имкон қадар тезроқ қирувчи самолетларга ўрнатилади.
ARRW ракеталари аниқ зарбаларни етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга, яхши ҳимояланган ерусти нишонларига зарба беришни тезлаштиришга имкон беради.
Таъкидлаш керакки, АҚШ синовлари Россияда Сармат қитъалараро баллистик ракетасининг учирилишига жавоб бўлиши мумкин. Ушбу ракета 10 ёки ундан ортиқ ядро каллаклари ва сохта нишонларни олиб ўтишга, шунингдек минглаб километр узоқликдаги нишонларга зарба беришга қодир. Россия Сарматни кузгача жойлаштирилишини эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase