close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Берлиндаги норасмий учрашуви чоғида маълум қилди.

Туркия халқи Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига қарши ва ўз давлати раҳбариятидан бу жараёнга тўсқинлик қилишни сўрайди.
Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Берлиндаги норасмий учрашуви чоғида маълум қилди.
“Бизнинг иттифоқчиларимиз ва дўстларимиз ушбу террорчи ташкилотни қўллаб-қувватлаётгани ғазабланарли ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бизнинг ушбу террористик ташкилотга қарши курашимиз нуқтаи назаридан, мудофаа маҳсулотларини етказиб беришга чекловлар қўйилди, уларнинг бир қисмини биз НАТОга аъзо бўлишни режалаштираётган мамлакатлардан импорт қилдик. Шу сабабдан турк халқининг аксарияти ПКК террор ташкилоти ва суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларини қўллаб-қувватловчи ушбу мамлакатларнинг кириб келишига қарши бўлиб, бу жараёнга тўсқинлик қилишимизни ҳам сўрамоқда. Лекин, бу муаммоларни НАТОдаги иттифоқчиларимиз ва бу давлатлар билан муҳокама қилиш керак”, деб айтган Чавушўғли.
Туркия Ташқи ишлар вазири Финляндия ва Швецияни ПКК террор ташкилотини очиқ қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.
“Туркия НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини бошидан қўллаб-қувватлади. Ҳатто алянснинг баъзи аъзолари минтақамиздаги ва Болқон ғарбидаги баъзи давлатларнинг НАТОга киришига қарши чиққанларида ҳам биз буни қўллаб-қувватладик. Бу икки давлат Финляндия ва Швеция ҳар куни аскарларимизга ҳужум қиладиган ПКК террор ташкилоти ва суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларини очиқ қўллаб-қувватлайди ва улар билан мулоқот қилади. Кечагина биз бир ҳарбийни йўқотдик”, деб айтган ТИВ раҳбари.
Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди.
Эслатиш жоизки, жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакатнинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлигини билдирди.
Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди.
“Финляндиянинг НАТОга қўшилиши Шимолий Европа минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга ҳамда Россия-Финляндия икки томонлама муносабатларига жиддий зарар етказади. Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Бундан ташқари, Швециянинг ҳукмрон Сотсиал-демократик партияси раҳбарияти 15 май куни Алянсга қўшилиш бўйича ўз позитсиясини эълон қилади. ОАВ хабарларига кўра, мамлакат келаси ҳафта НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беради.
11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала Скандинавия давлатига ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.
13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди.

Финляндия президенти Эрдўған билан гаплашиб олишга тайёрлигини билдирди

Анадолу ахборот агентлиги хабар беришича, Финляндия Президенти Саули Ниинистё Эрдўғаннинг Финляндияни террор ташкилоти ПККни қўллаб-қувватлаш бўйича айбловларини муҳокама қилишга тайёр.
Финляндия Президенти Саули Ниинистё Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған билан мамлакатининг НАТОга аъзо бўлиши масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.
Хусусан, Ниинистё Эрдўғаннинг Финляндияни террор ташкилоти ПККни қўллаб-қувватлаш бўйича айбловларини муҳокама қилишга тайёр.
Маълумки, Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериш ҳақида расмий қарор қабул қилди.
Финляндия Президенти 12 май куни мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлигини билдирди.
Эрдоған Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик жараёни ҳақида жума куни матбуот вакилларига берган баёнотида,
"Биз ҳозирда Швеция ва Финляндия билан боғлиқ воқеаларни кузатиб бормоқдамиз, аммо ижобий фикрда эмасмиз. Чунки, улар аввал Греция билан НАТО масаласида хато қилишган. Олдинги маъмуриятлар ва Грециянинг Туркияга муносабатини биласиз, уларнинг ортида НАТО турибди. Греция НАТОни қўллаб-қувватлаб Туркияга қандай муносабатда бўлганини биласиз. Туркия, бу масалада иккинчи хатога йўл қўймоқчи эмас. Бундан ташқари, Скандинавия давлатлари афсуски террор ташкилотлари учун деярли меҳмонхонадек. ПКК ва ДҲКПC Швеция ва Голландияда макон топган вазиятда. Ва ҳатто улар парламент ичига ҳам кириб борган. Шу сабабли, бу масалада ижобий нуқтаи назарга эга бўлишимиз мумкин эмас", деган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase