Нашр Россия ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган видеога таяниб, ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин бўлган «Искандар» ракеталари бўлган автомобиллар Финляндия билан чегарадаги Виборг шаҳрига йўл олаётганини қайд этмоқда.
"Финландия Президенти НАТОга қўшилаётганларини маълум қилгач, бутун бошли «Искандар»лар дивизияси, етти дона... Виборг томон ҳаракатланмоқда", дейилади видеода.
Нашрнинг эслатишича, душанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиш режалари катта оқибатларга олиб келадиган хато эканлиги ҳақида огоҳлантирган.
Россия Финляндия чегараси яқинида ядро каллаклари билан «Искандар»ларни тўплаяпти
Россия Хельсинки НАТОга қўшилиш ниятини эълон қилганидан бир кун ўтиб, «Искандар» баллистик ракеталари билан юк машиналарини Финляндия чегарасига кўчира бошлаган кўринади. Бу ҳақида Британиянинг Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|