28 апрель куни кечки соат 20:00 атрофида Киевнинг ўққа тутилиши натижасида тинч аҳоли вакиллари жабрланган. Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот котиби Светлана Водолаганинг сўзларига кўра, жабрланган объектлардан бири турар-жой секторидир. Ракета пастки қаватларга тушган, ўша пайтда юқори қаватларда одамлар бўлган.
Шаҳар мери Виталий Кличко ракета ҳужумини тасдиқлади - Шевченковский туманига иккита ракета келиб тушди.
Президент девони раҳбари Андрей Ермак Россия Федерациясини ташкилот Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқидан маҳрум этишга чақирди: "БМТ Бош котибининг Киевга ташрифи чоғида Россия пойтахтга ракета зарбалари берди. Бу Россия Федерацияси устидан тезкор ғалабага муҳтожлигимиз ва бутун цивилизациялашган дунё Украина атрофида бирлашиши кераклигининг исботидир. Биз тезда ҳаракат қилишимиз керак "Кўпроқ қурол, кўпроқ инсонпарварлик саъй-ҳаракатлари, кўпроқ ёрдам... Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқидан маҳрум қилиниши керак".
БМТ Бош котиби ташрифи чоғида Путин армияси Киев марказини ўққа тутди — қурбонлар бор
28 апрел куни босқинчилар Киевнинг марказий Шевченковский туманини ўққа тутди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди