close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиянинг 20 мингдан ошиқ аскари ўлдирилди

Украинага уруш эълон қилган рус армияси 20100 аскаридан ажраб, 163 та учоқ, 145 та вертолёт ва 762 та танкини йўқотди.

Украина Бош штаби 24-февралдан 16-апрелгача Россия армияси қандай йўқотишларга учрагани ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Украинага қарши ҳужум уюштирган Россия армиясидан 20100 аскар ҳалок бўлар экан русларга оид 163 та учоқ, 145 та вертолёт, 762 та танк, 1 минг 982 та зирҳли восита, 371 та оғир қурол, 125 та ракета отиш тизими ва 66 та ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинган.
Россия кучлари шунингдек, 1 минг 458 та машина, 8 та кема ва тезюрар қайиқлар, 76 та ёнилғи ташиш машинаси ва 138 та учоқсиз ҳаво транспортидан ҳам ажраган.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан 25-март куни берилган баёнотда, Украинада 1 минг 351 нафар рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинган  эди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase