Овоз бериш 11 апрель, душанба куни Миллий мажлисда (парламентнинг қуйи палатаси) бўлиб ўтди. Мухолифат блокидан номзодни қўллаб-қувватлаш учун 174 депутат овоз берди.
Шундай қилиб, Шариф Покистон тарихидаги 23-Бош вазир бўлди.
Покистондаги сиёсий инқироз 3 апрел куни, мухолифат 2018 йилда ҳокимиятга келган Бош вазир Имрон хонни мамлакатда иқтисодий вазиятни яхшиламаганликда, шунингдек коррупцияда айблаб, Бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилишга уриниш бошлаганида бошланди.
Имрон Хон Покистоннинг парламентга ишончсизлик вотумини олган биринчи Бош вазири бўлди. Миллий Мажлиснинг 174 аъзоси унга қарши овоз берди.
Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги Бош вазири бўлди
Мухолифат номзоди Покистон мусулмонлар лигаси раҳбари ҳисобланади. Покистон мусулмон лигаси (PML-N) раҳбари Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги Бош вазири этиб сайланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси