Ливандан Тунисгача, Сомалига қадар, анъанавий равишда тонгдан кечгача рўзани оилавий дабдаба билан очадиган мусулмонлар энди энг оддий озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам сотиб олишга қийналмоқда.
Фаластин расмийларига кўра, истеъмол товарлари нархи 11 фоизга ошган Ғазо секторида истиқомат қилувчи Сабаҳ Фатум "Нархлар қимматлиги Рамазон шукуҳини тўлиқ ҳис қилишга имкон бермайди", деди. "Биз нархлар яна кўтарилади, деб эшитдик, бу одамлар учун оғирлик қилади", деб ўртоқлашади бу ҳафта охирида бошланадиган муқаддас ой олдидан.
Дунёнинг энг йирик ғалла омборларига қаторига кирадиган, дон экиладиган улкан ҳудудларга эга Россия ва Украина буғдой, ўсимлик ёғи ва маккажўхори каби бир қатор маҳсулотларнинг жаҳон экспортида катта қисмини эгаллайди.
Экспорт оқимининг узилиши, айниқса унинг оқибатлари аллақачон сезилаётган Яқин Шарқ ва Африкада глобал очарчиликдан қўрқишни кучайтирди.
Йўқотишлар араб дунёсининг энг қашшоқ давлати Яман каби мамлакатларда яққол кўзга ташланади. У ерда озиқ-овқат нархи ўтган йилга нисбатан икки баравар қимматлашган. Пойтахт Санода истиқомат қилувчи Моҳсен Солиҳнинг айтишича, ҳар йили Рамазон олдидан нархлар осмонга кўтарилган, "лекин бу йилги нархлар мисли кўрилмаган даражада кўтарилган, одамлар бунга чидай олмаяпти". "Иқтисодий вазият жуда оғир", деди 43 ёшли эркак.
2011 йилдан буён можаролар оқибатида аҳолининг деярли 60 фоизи озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлган Сурияда Рамазон ўтмишдаги энг яхши кунларнинг кўпчилигига аламли эслатма бўлиб келди. Ош ёғи нархи икки баравар ошди ва чекланган миқдорда сотилади. "Ўтган Рамазон биз учун энг камтар бўлади деб ўйладим", деди Дамашқда истиқомат қилувчи 62 ёшли Басма Шабани COVID пандемияси билан қайд қилинган йилни эслаб. "Аммо бу йил биз менюдан кўпроқ таомларни олиб ташлаймиз шекиллии", дейди аёл.
Тунисда ҳам озиқ-овқат билан боғлиқ вазият ҳавас қиларлик эмас. Муқаддас ойда кенг тарқалган одат бўлган озиқ-овқат эҳсонлари минимал даражага туширилди.
20 ёшли талаба, волонтер Муҳаммад Малек кўп йиллар давомида озиқ-овқат тўпламлари учун хайр-эҳсон йиғади. "Бизнинг хайр-эҳсон саватимиз одатда бир соат ичида тўларди, аммо бу йил бундай эмас", деди фаол. "Баъзи одамлар ҳатто бизга: ўзимизга овқат беринг, деб сўрашяпти", деди Муҳаммад.
Мусулмон давлатларида озиқ-овқат нархлари кескин ошди
Глобал инқироз Африка ва Яқин Шарқнинг айрим қисмларида озиқ-овқат муаммоларини аллақачон кучайтириб, муқаддас Рамазон ойига тайёргарлик кўришга тўсқинлик қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси