Туркиянинг икки ташкилоти ходимлари томонидан Бухоро, Тошкент ва Самарқанддаги кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилди.
Жами 3500 нафар эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат посилкалари тарқатиш ташкил этилди. Озиқ-овқат посилкаларида ун, сариёғ, шакар, гуруч, макарон ва чой каби асосий маҳсулотлар бор эди.
Хусусан, TDV бош директори ўринбосари Меҳмет Эгинч, DİTİB шахсий котиби ва мувофиқлаштириш бўйича менежери Алааттин Салчик ҳамда кўнгиллилар Бухоронинг икки хил жойида муҳтожларга ёрдам тарқатишда иштирок этди.
TDV ва DİTİB ходимлари ногиронларга ҳам ёрдам беришни унутмадилар. Ушбу ташаббуслар доирасида, хусусан, кўриш, эшитиш борасида ва бошқа жисмоний нуқсонлари бўлган шахсларга ёрдам кўрсатилди.
Тошкентда ёрдам тарқатиш Ҳазрати Имом (Хаст-Имом) диний мажмуаси ҳудудида ва Занги-Ота қабри қошидаги ёдгорлик мажмуаси ҳудудида ташкил этилди. Бу ерда тошкентлик кам таъминланганларга озиқ-овқат посилкалари топширилди.
Туркиялик хайриячилар Ўзбекистонда ёрдам тарқатишни тугатишди
Туркия Диний Жамғармаси (TDV) ва Германияда жойлашган Германиядаги Турк-Ислом диний идоралар иттифоқи (DİTİB) мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонда ёрдам тарқатиш кампаниясини якунлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси