close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Украина билан урушда миллиардлаб долларлик техникалар йўқотди: бу кўрсаткич ҳайратланарли

28 март, душанба куни, Россия билан урушнинг 33-кунида Украина Қуролли кучлари душман шахсий таркиби ва техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.

Уруш ойи давомида рус армияси катта йўқотишларга дуч келди ва Россия иқтисодиёти жиддий зарба олди.
Россияга урушнинг ҳар бир куни юзлаб миллион долларга тушади. Биргина 26 март куни Россия Украина ҳудудига рекорд даражадаги ракета учирди, уларнинг умумий қиймати 340 миллион доллардан ошди.Уларнинг ҳар бирининг нархи ўн минглаб пенсионерларни таъминлаш учун етарли бўларди.
Урушнинг атиги бир ойида Украина Қуролли кучлари 10,405 миллиард долларлик ҳарбий техникани йўқ қилди.
Мудофаа вазирлигидаги «Телеграф» манбасига кўра, Россия 31 кун ичида қуйидагиларни йўқотди:

     117 та самолёт - 3042 миллион доллар
     575 та танк - 1437,5 миллион доллар
     293 та тўп - 146,5 миллион доллар
     91 РСЗО - 227,5 миллион доллар
     56 та учувчисиз учиш аппарати - 280 миллион доллар
     127 та вертолёт - 2032 млн
     1640 зирҳли машина - 1640 миллион доллар
     1131 та автотехника — 656,5 миллион доллар
     73 та танк - 18,25 миллион доллар
     7 та кема/катер - 466,5 миллион доллар
     51 та ҳаво мудофаа тизими - 459 миллион доллар

Ҳарбий экспертларнинг маълумотларига кўра, бир ойдан кейин Россия уз техникаларини таъминлай оласлиги мумкин.
"Украина қуролли кучлари душман технкаларини яксон қилаётган суръатлар билан 1,5-2 ойдан кейин босқинчиларда ўз ҳарбий қудратини тўлдириш имконияти қолмайди. Шунчаки, санкциялар шароитларида Россияда бутловчи қисмлар етишайди", — деди Инвестицион дастурлар бюроси директори А. Бондаренко.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase