close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

10 йиллик Афғонистон урушидан ҳам кўпроқ: Украинада йўқ қилинган Россия қуролли кучлари генераллари сони айтилди

Россия Украинадаги урушнинг бир ойи давомида жангларда Афғонистонда 10 йил уруш давомида йўқотганидан ҳам кўпроқ генералларни йўқотди.

Россия Украинада ҳалокатли йўқотишларга дуч келмоқда, эҳтимол у иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери бундай йўқотишларни билмаган. Ҳарбий ҳаракатлар ойи давомида Россия Федерацияси Қуролли кучларининг 7 генерали йўқ қилинди.
Бундай рақамларни украиналик ҳарбий експерт Олег Жданов Донбасс янгиликларига изоҳ беришда эълон қилди.
Москва, аниқ сабабларга кўра, Украинадаги юқори мартабали ҳарбийларининг ўлими ҳақида сукут сақламоқда ва уларнинг "махсус операцияси" гўёки "аниқ режага мувофиқ" кетаётганига қатъий ишонмоқда. Бироқ, Украина томонига кўра, ўтган ой давомида, Россия Федерацияси Қуролли кучлари 7 та генерали аллақачон "юк-200"га айланган: Магомед Тушаев, Андрей Суховецкий, Виталий Герасимов, Андрей Колесников, Олег Митяев, Андрей Мордвичев, шунингдек Яков Резанцев.
"Бу иккинчи Жаҳон уруши билан таққослаганда ҳам жуда катта рақам", деди Жданов. Унинг аниқлик киритишича, ўша пайтда Совет Иттифоқи ойига 2 дан ортиқ генерални йўқотмаган. Афғон урушида эса Россия 10 йиллик урушда атиги 5 генералидан айрилди.
Таъкидлаш жоизки, генерал Россиядаги энг юқори ҳарбий унвондир. Масалан, битта генерал-майор умумий сони 15 мингга яқин бўлган дивизияни бошқаради. Унинг йўқолиши бутун дивизия учун жуда катта муаммо, чунки ўрнатилган тартиб қулайди, қўшинларнинг бошқарилиши издан чиқади. Натижада, бу янада катта йўқотишларга олиб келади.
Умуман олганда, Украина Қуролли кучлари Бош штабининг сўзларига кўра, 27 март куни эрталаб ҳолатига Россия Федерациясининг Украинадаги йўқотилган ҳарбий кучлари сони аллақачон 16,6 мингдан ошган. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, ҳақиқатдан узоқ бўлган рақамни айтмоқда – атиги 1,3 минг киши.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase