close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шанхайда сўнгги 2 йилдаги энг катта локдаун жорий этилди

28 март, душанба кунидан бошлаб Шанхай сўнгги икки йилдаги энг катта локдаун жорий қилинади. Аҳоли уйларини тарк эта олмайди. Барча офислар, дўконлар ва ресторанлар ёпилади. Фақат ҳаётий аҳамиятга молик корхоналар ишлайди. Бу ҳақида inbusiness.kz хабар бермоқда.

Биринчи босқичда Шанхайнинг Пудун иқтисодий райони ва унинг атрофидаги ҳудудлар душанбадан жумагача ёпилади.
Иккинчи босқич жума куни бошланади, Шанхайнинг марказий қисми, Хуанпу дарёсининг ғарбий қисми ёпилади. Ушбу даврларда аҳолидан уйда қолиш талаб қилинади, муҳим ҳисобланмаган офислар ва корхоналар ёпилади, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади.
Шунингдек, локдаун пайти шаҳарда COVID-19 учун оммавий тести ўтказилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase