Киев вилоятида Буча, Ирпен ва Гостомел яқинида Россия армияси гуруҳлари Украина қуролли кучлари томонидан ўтказилган операция натижасида таъминотдан узиб қўйилди. Бу ҳақида "Вертикаль" телеграм-канали разведкадаги манбаларига таяниб хабар қилади.
Боскинчилар қўшинлари ўқ-дорилар, ёқилғи-мойлаш материллари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум қилинди.
Бундан ташқари, Украина армияси бўлинмалари босқинчилар қўшинларига Киев яқинида Ирпен дарёсини кечиб ўтишга имкон бермади, улар учун ўқ-дорилар етказиб беришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни артиллерия зарбалари билан йўқ қилди.
Юзага келган вазиятда Россия босқинчи қўшинлари олдида Киевдан шимолда Чернобил зонасига чекиниш вазифаси қўйилди.
"Буча, Ирпен ва Гостомел яқинидаги рус армияси гуруҳининг таъминоти тўхтатилди. Украина Қуролли кучлари оркларга Ирпен дарёсини кечиб ўтишга имкон бермади, ўқ-дориларни олиб ўтишга уринишлар артиллериямиз томонидан йўқ қилинмоқда. Русларда Чернобил зонасига чекиниш вазифаси турибди”, дейилади хабарда.
Бир кун олдин Украина армияси бўлинмалари русларни Киев вилоятидаги пойтахтнинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган, аввалроқ "қодировчилар" ва россиялик десантчилар томонидан ушлаб турилган Мощун қишлоғидан қувиб чиқарди.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари Николаев шимолида рус қўшинларини мағлуб этиб, душман армиясини чекинишга мажбур қилган ва муваффақиятли қарши ҳужумни амалга оширган эди.
Украина қуролли кучлари Буча, Ирпен ва Гостомел яқинида Россия армияси гуруҳларини кесиб қўйди
Украина қуролли кучлари Буча, Ирпен ва Гостомел яқинида Россия армияси гуруҳларини ўқ-дорилар етказиб бериш ва таъминотдан узиб қўйди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси